Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпайда 28 нафар фуқарони чув туширган 17 ёшли йигитга жиноят иши очилди

Нарпай туманида яшовчи йигит фирибгарлик орқали фуқароларни банк карталаридаги маблағларни ўзлаштириб келган.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи фуқаро А.Ю. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида телеграм мессенжери орқали “Техномарт Акция” номли профил эгаси “Самсунг А-72” русумли телефон аппаратини ютиб олдингиз, деб фирибгарлик йўли билан “Ҳумо” банк картасида бўлган жами 1 500 000 сўм миқдоридаги пулларини ечиб олганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида А.Ю. исмли фуқаронинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Нарпай туманида яшовчи, вояга етмаган 2005 йилда туғилган С.У. эканлиги аниқланди.

Суриштирув ишлари давомида, С.У. бундан ташқари яна 27 нафар фуқаронинг банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириб олганлиги аниқланган.

Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.