Нарпайлик саховатпешалар аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишда фаол
- 01.04.2020 14:44
- 128
- Самарқанд
“Мирбозор бозори”, “Оқтош деҳқонобод” масъулияти чекланган жамиятлари ходимлари элга қийин вазиятларда кўмакдош бўлиш мақсадида ўз ҳудудларида “Савдо ярмаркалари” ташкил этишди.
Бугун ҳар иккала бозорда ташкил этилган махсус ярмаркаларда бир килограмм картошка 3000 сўмдан, пиёз 2000 сўмдан савдога чиқарилди.
Ибн Сино номли ММТПга қарашли Улуғбек чорвачилик фермер хўжалиги раиси Шерали Хамроев туманнинг 56 маҳалласида яшовчи 112 та кам таъминланган оилалар учун 200 килограмм гўштни беминнат тарқатди.
Шунингдек, “Мароқанд сифат” масъулияти чекланган жамияти эҳтиёжманд оилаларга ун, мой, гуруч, шакар каби маҳсулотлар тарқатишмоқда.
“Оқтош дон” акциядорлик жамияти томонидан 42 тонна ун маҳсулоти аҳолига 140.000 сўмдан сотилмоқда.
Нарпай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 22 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!