Никоҳ ва оилавий ҳаёт ҳақида қизиқарлифактлар

Оиладаги бахт, тинчлик ва фаровонликданмуҳимроқ нарса йўқ. Одамлар оила қуриш учун ҳечқандай расмий ҳужжатлар бўлмаган қадимзамонлардан бошлаб ўз зиммаларига никоҳмажбуриятларини олиб келган.
Оилавий ҳаёт ҳақидаги қуйида келтирилганфактлар нафақат турмуш қурганлар, балки эндигина ўз оиласини яратиш ҳақида ўйлаётганларни ҳам қизиқтирса ажабмас.
* Британиялик оилавий психологлар оилада нонушта ва кечки овқат вақтини бирга ўтказиш оиладаги фарзандларнинг ўқишдаги кўрсаткичларини 25 фоизга оширишини, уларнинг мактабни муваффақиятли тугатиш ва келажакда ўзи хоҳлаган ишини топиш имкониятларини оширишини аниқлашди.
* Бутун умри давомида оилали эркаклар ёлғиз(уйланмаган) эркакларга қараганда тахминан тўрт баравар кўпроқ жамғарма ва молиявий маблағ тўплайди.
*Тадқиқотлар ити ёки мушуги бўлган оилалардажанжаллар бир неча марта камроқ содир бўлишини кўрсатди. Бундан ташқари, уй ҳайвонлари эгаларида юрак хасталиги камроқ учрайди.
* Олимлар томонидан ўтказилган ноодатий тадқиқот шуни кўрсатдики, бронза медалларини қўлга киритган спортчилар совринли ўринларни қўлга киритган спортчиларга қараганда оиласи билан бахтлироқ яшайди.
* Биргина АҚШда оилавий муаммолардан азият чекаётган ходимларнинг меҳнат унумдорлиги пасайиши сабабли корхоналар ҳар йили 6 миллиард доллар зарар кўради. Шу билан бирга, бахтли турмуш қурган одамлар 45 фоиз кўпроқ ва самаралироқ ишлаб, ўз даромадларини ошириб боради.
* Кўпинча оилавий ҳаётдаги инқироз никоҳнинг тўртинчи, еттинчи ва саккизинчи йилларида кузатилади. Бундан ташқари, дунёдаги барча ажралишларнинг ярми оилавий ҳаётнинг еттинчи йилида содир бўлади.
* Тиббий тадқиқотлар антидепрессантлардан фойдаланиш оилавий ҳаётга жиддий зарар етказиши мумкинлигини тасдиқлади. Гап шундаки, антидепрессантларнинг аксарияти танадаги серотонин даражасини оширади, бу эса ҳар қандай ҳис-туйғуларни сусайтириб қўяди ва одамни бефарқ қилади.
* Оилавий ҳаётдаги муаммолар билан боғлиқ стресс иммунитет тизимининг касалликларга қарши туриш қобилиятини 10-15 фоизга пасайтириб, инсоннинг соғлиғига сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
* Бутун дунё бўйлаб ўтказилган статистик маълумотлар ишхонасидаги ҳамкасблари билан турмуш қурганларнинг тахминан 75 фоизи ажрашишишини аниқлади.
Нима учун никоҳ узуги ён бармоққа тақилади?
Ушбу анъананинг келиб чиқиши ҳақида бир қанча назариялар мавжуд. Машҳур афсонага кўра, қадимги даврларда римликлар ва мисрликлар чап қўлдаги тўртинчи бармоқда юрак билан бевосита боғлайдиган "севги томири" деб таржима қилинадиган «vena amoris» борлигига ишонишган.
Бироқ, замонавий анатомия барча бармоқларнинг юрак билан веноз алоқаси борлиги ва улардақандайдир махсус “севги” венаси йўқлигини билади. Шундай бўлса-да, одамлар ҳали ҳам ушбу анъанага риоя қилиб келишади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.