Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон билан қуролли тўқнашувлар содир бўлганини маълум қилди
- 13.07.2020 15:45
- 147
- Хориж

Бу ҳақда 12 июль куни РИА Новости нашри маълум қилди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, иккала томондан ҳам ҳалок бўлганлар мавжуд. Тўқнашув иккала давлат чегара ҳудуди – Товуз туманида бўлиб ўтган. Расмий Боку Арманистон ҳарбийлари Озарбайжон армиясини артиллерия билан ўққа тутганини таъкидлади.
Сўнги маълумотларга кўра, Озарбайжон ҳарбийлари орасидан 3 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.
Ўз навбатида, Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян ўзининг Facebook саҳифасида Озарбайжон томон артиллерия ёрдамида арман таянч пунктини қўлга киритишга ҳаракат қилганини таъкидлади.
Теглар:
Озарбайжон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кредит олиш осон, уни қайтариш эса...
- Кеча, 19:03
- Қишлоқ хўжалиги
Япониянинг Нара шаҳри ҳокими - Самарқандда
- Кеча, 17:50
- Самарқанд
Маҳаллангиз номи маъносини биласизми?
- Кеча, 17:05
- Самарқанд