«Ўзбекнефтгаз» Аи-92 маркали бензин нархини арзонлаштирмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли «UNG Petro» ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида сотилаётган Ai-92 маркали бензин нархини арзонлаштирмоқда. Нефть маҳсулотларининг нархи бозор муносабатларидан келиб чиқиб шакллантирилади.

15 сентябрь кунидан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6000 сўмдан 5500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Аи-92 маркали бензинининг нархи эса 5800 сўмдан 5500 сўмга арзонлаштирилмоқда.

"Бундан кейин ҳам корхона томонидан нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга сотиш нархларини бозор муносабатларига тўлиқ таяниб шакллантириб борилади, уларнинг таннархи тушганда нархлар, албатта арзонлашади", дейди «UNG Petro» МЧЖ директори Мирзоҳид Мусаев.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.