Президент пандемия оқибатларини бартараф этишга қанча маблағ сарфланганини айтди

19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Коронавирус пандемияси кўпгина режаларга жиддий таъсир кўрсатди. Лекин қабул қилинган қарорлар ва ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида жорий йилги бюджет параметлари ижроси таъминланмоқда. Бу эса пандемия оқибатларини бартараф этишга 13,4 триллион сўм маблағ йўналтиришга имкон берди.

Давлат раҳбари келгуси йилги бюджетни режалаштиришда пандемиянинг давом этиши, жаҳондаги иқтисодий фаоллик пасайишини инобатга олиш кераклигини таъкидлади.