Қирғизистонда яна уч нафар коронавирус билан касалланганлар аниқланди
- 20.03.2020 10:58
- 153
- Хориж
Коронавирус яна уч нафар Қирғизистонликда аниқланди. Бу ҳақда жума куни ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев маълум қилди.
“Ўш вилоятининг Ноокат туманида яна уч нафар касаллик юқтирганлар аниқланди”, таъкидлади вазир.
Ўш вилоятининг Ноокат туманида фавқулодда вазият эълон қилинди.
Чолпонбаевнинг сўзларига кўра, янги касалланганлар айни вақтда касалхонага ётқизилган ва уларга зарурий тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Янги касалланганлар билан алоқа қилганлар аниқланмоқда.
Чоршанба куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида дастлабки уч нафар коронавирус ҳолати қайд этилганлиги тўғрисида хабар берилганди.
Барча касалланганлар Саудия Арабистонидан, Умра сафаридан қайтганлар.