Қўшработда 753 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахслар аниқланди
- 24.01.2024 10:54
- 422
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими, туман прокуратураси ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Б.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда тошларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳеч қандай ҳужжатсиз электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб олиб, жами 753 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим