Қўшработликларга сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилади

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Қўшработ тумани давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги Зармитан, Заркент, Майинтепа ҳамда Бойтўп маҳаллалари аҳолисига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилади.
Тадбир жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 09:00 дан соат 14:00 га қадар Зармитан маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилади.

Сайёр хизматлар давомида:
- электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, электр таъминоти шартномасини тузиш;
- фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш;
- тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
- жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш;
- жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш;
- давлат мактабгача таълим муассасаларига ариза олиш ва жойлаштириш учун йўлланмалар бериш каби давлат хизматлари кўрсатилади.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.