Россия Федерацияси фуқаролигини олиш соддалаштирилди
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Россия фуқаролигини олиш тўғрисидаги федерал қонун кучга кирди. Янги қонунга биноан Россия фуқаролигини олишни истаган шахс биринчи фуқаролигидан воз кечиши, шунингдек, илгари талаб этиладиганидек, Россия ҳудудида узоқ мудат яшаши шарт эмас. Бу ҳақда 24 июль куни РИА Новости нашри маълум қилди.
Энди фуқаролиги йўқ ва собиқ иттифоқ мамлакатлари фуқароси бўлган шахслар Россия паспортини олгунларига қадар уч йил давомида Россия ҳудудида яшашлари ва қонуний дармоди мавжудлиги тўғрисида маълумот тақдим этишлари шарт эмас. Мазкур қонун ота-оналарининг бири Россия фуқароси бўлган хориж фуқаролари ёки россиялик билан турмуш қурган фуқаролар учун ҳам тааллуқли.
Украина, Беларусь, Қозоғистон, Молдавия фуқаролари учун фақатгина яшаш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжатнинг ўзи кифоя қилади.
Шунингдек, Россия ОТМни битирган талабалар учун ҳам мамлакат фуқаролигини олиш учун енгилликлар яратилди. Унга кўра, битирувчилар мамлакатда илгаригидек уч йил эмас, бир йил фаолият юритса, Россия паспортини олишлари мумкин.