Россияда менингококк тарқалиши аниқланди, бир киши вафот этган
- 07.07.2023 11:37
- 66
- Хориж
Роспотребнадзор Екатеринбургдаги “Ozon” омбори маркази ходимлари ўртасида менингококк инфекцияси аниқлади, деб хабар берди агентлик.
Чоршанба ҳолатига кўра, еттита инфекция ҳолати қайд этилган эди. Бугун эса вилоят соғлиқни сақлаш вазирлиги менингококк инфекциясига чалинган бир бемор вафот этгани ҳақида хабар берган.
Мутахассислар касалланганлар яшаш ва иш жойларида инфекция ўчоқлари чегаралари ва улар билан алоқадаги шахсларни аниқлаган. Дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Роспотребнадзор профилактик антибиотик терапияси ва ходимларни эмлаш бошлангани, аллақачон 60 дан ортиқ одам эмланганини маълум қилди.
Теглар:
Россия