Россиянинг Иркутск вилоятидаги сув тошқинлар ҳақида якуний маълумотлар эълон қилинди

29-30 июнь кунлари Россиянинг Иркутск вилоятида ёққан кучли ёғингарчилик натижасида дарёлар суви тошиб, вилоятнинг катта ҳудудини сув босган. Жумладан, Нижнеудинск, Тайшет, Тулун, Чунск, Зиминск ва Куйтун туманларини тўллиғича сув босган.

Сув тошқинлари туфайли умумий ҳисобда 6669 та уй, 6847 та дала ҳовли сув остида қолган. Уларда умумий 32777 киши яшайди, жумладан уларнинг 4050 нафари болалар.

Тошқин натижасида умумий 43 та муҳим бино, мактаблар, боғчалар, врачлик пунктлари сув остида қолган.

Зудлик билан кўрилган чоралар натижасида 2273 нафар киши (улардан 512 нафари болалар) қутқарилган. Вақтинчалик жойларга 636 киши (улардан 182 нафари болалар) жойлаштирилган.

Умумий ҳисобда 13 та кўприкни сув босган ва бугун вилоят бўйлаб кўплаб йўллар ташқи дунёдан узилган.

Гидрометеорология хизматининг Иркутск вилояти бошқармаси маълумотларига кўра, вилоятда яна кучли ёмғирлар ёғиши кутилаяпти.