Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Самарқанд-Тошкент" йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Тожикистон Республикаси фуқаросидан “гашиш” олинди

24 май куни соат 22:00 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан "Самарқанд-Тошкент" йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган К.У. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина тўхтатилиб, текширилган.

Шунда автомашина юкхона қисмида йўловчи - Тожикистон Республикаси фуқароси Х.А.нинг чамадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда полиэтилен пакет бўлагига ўралган ва икки дона елим идишларга жойланган ўткир ҳидли моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида Х.А.дан олинган соф оғирлиги 8,79 граммга тенг “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.А.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда тергов давом этмоқда.