Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида ва айрим туманлардаги 68 та мактабда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмайди

25 май куни барча умумтаълим мактабларида (онлайн таълим шаклига ўтган мактаблар бундан мустасно) “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.

Жорий йилда ўқув жараёнлари онлайн шаклда давом этаётган Самарқанд (82 та мактаб) ва Каттақўрғон (18 та мактаб) шаҳарларида ва туманлардаги 68 та мактабда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмайди.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги тартибда ташкил этилади:

- мактабнинг кириш қисми пирометр ва антисептик воситалари билан таъминланади ҳамда ижтимоий масофани белгиловчи чизиқлар чизилади;

- тадбирда фақатгина 4-, 9- ва 11-синф ўқувчилари иштирок этади;

- тадбир мактаб ҳовлиси, боғида ёки соя-салқин очиқ майдонларда ўтказилади ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилишига йўл қўйилмайди;

- тадбир халқ таълими бўлимлари билан келишилган аниқ сценарий асосида, соат 8:00 дан 8:45 га қадар ташкил этилади.

Абдуҳошим Зиёдов,

вилоят халқ таълими 

бошқармаси матбуот котиби.