Самарқандда аҳолига 11,6 триллион сўмлик сервис хизматлари кўрсатилди

Вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида кўрсатилган (ишлаб чиқарилган) хизматлар ҳажми 2017 йилда 8,3 триллион сўмни, ўсиш сўръати 106.4 фоизни ташкил этган. 2019 йил вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 11,6 триллион сўмни ташкил этди ва ўсиш суръати 108,8 фоизга етиши тахминланмоқда.

Иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича кўрсатилган хизматлардан, молия хизматлари 2017 йилда 650.9 миллиард сўмни, ўсиш суръати 126.2 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг 11 ойида молия хизматлари ҳажми 1,4 триллион сўмга етиб, 156.1 фоизга ўсган. Шунингдек, транспорт ва савдо хизматлари ҳам сезиларли даражада ўсган.

Вилоятда чакана савдо айланмаси ҳажми 2017 йилда 8,9 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 12,7 триллион сўмни ва ўсиш сўръати 106 фоизни ташкил этиши тахминланмоқда. Шунингдек, вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо айланмаси ҳажми 2017 йилда 2436,7 минг сўм бўлган бўлса, 2019 йилнинг 11 ойида аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 3133,4 минг сўмни ташкил этди.

Самарқанд вилояти иқтисодиёт ва саноат бошқармаси.