Самарқандда хориж сармоясидаги нечта корхона бор?
- 10.11.2019 15:45
- 151
- Иқтисодиёт
Юртимизда инвестицион муҳитнинг яхшиланиб бораётганлиги туфайли йилнинг ўтган даврида вилоятимизда 140 та хориж сармоясидаги корхона ташкил этилди. Ҳозиргача вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 528 тага етди ва уларнинг 516 таси ишлаб чиқариш жараёнларида қатнашмоқда.
Уларнинг 281 таси саноат, 76 та савдо, 51 қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик, 18 та яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 47 та қурилиш, ташиш ва сақлаш ва бошқа соҳалар ҳисасига тўғри келмоқда.
Янги ташкил этилган корхоналар Хитой (85), Туркия (84), Россия (76), Жанубий Корея (36), Эрон (26), Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги (16), АҚШ (15), Бирлашган Араб Амирликлари (14), Қозиғистон (11) ва Германия (10) давлатлари сармоясида ташкил этилган.
Самарқанд вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати