Самарқандда саноат кластерлари ташкил этилади

Президентимизнинг 2020 йил 18 августда “Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мазкур фармон асосида вилоятнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли бажаришни таъминлаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш мақсадида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, тегишли масъуллар ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, рақобатдош маҳсулот чиқаришда илм-фан, инновация, лойиҳалаштириш, молия, инжиниринг ва инвестиция ташкилотларини ўз ичига олган “саноат кластерлари”ни ташкил этиш дастури бўйича таклифлар тайёрлайди.

Саноат ва инвестиция бўйича барча кўрсаткичларни қайта ҳисоб-китоб қилиб, корхонабай иш режалар тасдиқланиб, ижроси назоратга олинади ва ҳар чоракда дастурлар ижроси бўйича ахборот берилади. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари топшириқларнинг масъул бошқарма ва ташкилотлар, тижорат банклари ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини назорат қилади.a