ШҲТ Саммитида Самарқанд шаҳридаги меҳмонхона ва ресторанлар юқори сифатли хизмат кўрсатади

Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммити иштирокчиларига меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизмати кўрсатилиши давомида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси бошлиғи Р.Қобилов, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош мутахассиси А.Исмоилов ва мутахассислар ҳамда Саммитга жалб этилган меҳмонхона ва ресторанлар раҳбарлари, иш бошқарувчилари, бош ошпаз, озиқ-овқат омбори мудирлари лавозимида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этди.

Мутахассислар томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити иштирокчилари, меҳмонлар, хўранда ва туристларга меҳмонхона ва ресторанларда юқори сифатли ва тезкор хизмат кўрсатилиши ҳамда санитария-гигиена ҳолатлари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ШҲТ саммити ўтказилади.