Стикерни қалбакилаштирганлик учун қандай жазо бор?

Автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиш устидан ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида автотранспортни қалбаки стикердан фойдаланган ҳолда бошқариш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жиноят кодексининг 228-моддасига кўра, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки сотиш:

- 11 миллион 150 минг сўмдан 22 миллион 300 минг сўмгача миқдорда жарима;

- 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

- 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

• такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

• бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган бўлса:

- 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

- 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

- 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш:

- 5 миллион 575 минг сўмдан 11 миллион 150 минг сўмгача миқдорда жарима;

- 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

- 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

- 2 йилгача озодликни чеклаш;

- 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.