Судялар учун махсус кийим намунаси тасдиқланди

Олий Мажлис Сенати аъзолари йигирма учинчи ялпи мажлис кун тартиби доирасида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини кўриб чиқдилар ҳамда тасдиқладилар.

Сўнгра Олий Мажлис Сенати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Унинг якунлари бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси чоғида 31 та масала, шу жумладан, 19 та қонун, Вазирлар Маҳкамасига оид 4 та парламент сўрови кўриб чиқилди.