Тожикистон ўз автомобилида кираётган Ўзбекистон фуқаролари учун енгиллик яратди
- 13.08.2019 17:15
- 378
- Хориж
Тожикистон ҳукумати мамлакат ҳудудига ўз автомашинасида кираётган Ўзбекистон фуқаролари учун суғурта тўловини камайтирди.
Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари автомашина двигателининг ҳажмига қараб 15-20 сомоний миқдорда суғурта божини тўлайди.
Олдин, ўзбекистонликлар Тожикистон Республикаси ҳудудига кириш учун тахминан 52 АҚШ доллар миқдорида давлат суғурта бадалини тўлашган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда чегарадан ўтиш учун тўлов нархини июнь ойининг ўрталарида пасайтирган эди: 14 июндан тожикистонликлар енгил автомобилнинг қўшни республика ҳудудига кириши учун тахминан 15-20 сомоний тўлайди.
Теглар:
Тожикистон