«Толибон» чегараларни ўз назоратига олмоқда
Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати Покистон билан чегарадаги муҳим Спин-Болдак назорат-ўтказиш пунктини ўз назоратига олганлигини эълон қилди. Айнан ана шу қўшни мамлакатдан гуруҳга қўшимча кучлар келади.
Толибон Афғонистон бўйлаб ҳужумни фаол ривожлантирмоқда, қўшни давлатлар чегараларига етиб бориб, Тожикистон, Туркманистон ва Эрон билан чегараларини ўз назоратига олган. Қобулдан ташқари, фақат бир нечта ҳудуд Афғонистон ҳукумати назорати остида қолмоқда.
Ушбу фонда БМТ қочқинлар сонининг тез ўсишидан ташвиш билдирмоқда.
"Қочқинлар агентлиги Афғонистон гуманитар инқирозга дуч келиши ҳақида огоҳлантиради. Тўқнашувлар авж олиши тинч аҳолини азоб-уқубатларга дучор этмоқда. Агар тинчлик келишувига эришилмаса ва зўравонликларга чек қўйилмаса, Афғонистон ва қўшни давлатларда қочқинлар сони янада ўсиши муқаррар", дейди БМТ вакили Фархан Хак.
Аҳоли «Толибон» ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув зоналаридан, ўзининг бешафқат қоидаларини белгилаган гуруҳ томонидан қўлга киритилган минтақалардан қочмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь ойидан бери Афғонистонда кўчирилганлар сони 270 минг кишига кўпайган, айни пайтда қочқинларнинг умумий сони 3,5 миллиондан ошган.