Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Топинг-чи, бу симёғочлар қаерда?

Агар Сиз Ургутдан бўлсангиз, туманнинг Совғон, Тароқли, Украч қишлоқларида яшасангиз бу симёғочлар қаердалигини яхши биласиз. Электр таъминоти корхонаси масъуллари ҳам алмисоқдан қолган, симлар тутиб турган бу симёғочлар қаердалигини яхши билишади. Билишади-ю вазифасини ўтаб бўлган симёғочларни алмаштиришни хаёлларига келтиришмайди. Йўқса, бир неча ойдан буён мана шу ҳолатда турган устунлар қачонлардир алмаштирилган бўларди.

Ҳа, симёғочларни топиш осон бўлиши учун “ёрдам” берамиз – айтишларича, вилоят руҳий касалликлар шифохонасига ҳам шу тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилар экан.