Тойлоқда ўқувчилар дарс вақтида савдо билан шуғуллангани аниқланди
- 23.01.2020 07:43
- 250
- Жамият
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Миллий гвардия бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими ва ички ишлар бўлими вакиллари ҳамкорлигида “Тойлоқ деҳқон бозори” ҳудудида профилактик тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Профилактик тадбирда дарс вақтида бозорда савдо билан шуғулланаётган, бозорни айланиб юрган мактаб ўқувчилари аниқланиб, мактаб директорларига хабар берилган.
«Бу каби тадбирлар мактаб ўқувчиларининг дарсларни ўз вақтида ўзлаштиришига, уюшмаган ёшларни эса нотўғри йўлдан қайтишига туртки бўлади», дейилади хабарда.
Теглар:
мактаб ўқувчиси