Трамп АҚШ президентлигига номзодликка ариза топширди
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини илгари сураётганини тасдиқловчи ҳужжатларни топширди, деб хабар берди CNN.
Кейинроқ Трамп 2024 йилги сайловларда президентликка номзодини қўйишини маълум қилди: "Бугун мен Қўшма Штатлар президентлигига номзодимни эълон қиламан", деди АҚШнинг собиқ президенти Флоридадаги Мар-а-Лагода қароргоҳида сўзлаган нутқида.
CNN таъкидлашича, "Трампнинг Овал кабинетга қайтиш ҳаракати яқин ойларда сон-саноқсиз тўсиқларга дуч келиши мумкин. Хусусан, Трамп республикачилар Сенат устидан назоратни тиклай олмаган оралиқ сайловлардаги муваффақиятсизликларда айбланмоқда.
“Ўйлашимча, бизда тарихий имконият бўлди ва Трампнинг сайлана олмаган номзодларни ўз сафига қўшиб олиши бизни бу имкониятдан маҳрум қилди”, деди республикачи фахрий стратег Скотт Рид.
Трамп эса сайлов натижаларидан мамнун эканлигини очиқчасига таъкидлади: “Кечаги сайлов қайсидир маънода муваффақиятсизликка учраган бўлса-да, менинг шахсий нуқтаи назаримда бу жуда катта ғалаба бўлди”, деб ёзди у ўзининг ижтимоий тармоғида.