Трамп: Байден маъмурияти бир йил ичида мамлакатни вайрон қилди

“АҚШнинг ҳозирги маъмурияти мамлакатимизни бир йил ичида вайрон қилди”, деди Трамп Миллий Республикачилар Сенаторлик қўмитасининг “Red Zone” подкастида.

Амалдаги президент Жо Байденнинг “муваффақиятсизлиги” қаторида Трамп АҚШ қўшинларининг Афғонистондан тартибсиз олиб чиқилиши, инфляция ўсиши, чегарадаги нотинчлик ва Қўшма Штатлардаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни санаб ўтди.

"Кўп нарса шунчалик даҳшатлики", деди Трамп ва инфляция бошқалар қатори нотўғри энергия сиёсатининг натижаси эканлигини таъкидлади. "Биз энергетикада мустақил эдик, энди эса ОПЕКка, Россия ва бошқа «ўйинчи»ларга мурожаат қилмоқдамиз, бу бизнинг мамлакатимиз учун чидаб бўлмас вазият", деди АҚШ собиқ президенти.

Трамп 2020-йилги президентлик сайловларида демократ Жо Байденга ютқазди, бироқ у 2024-йилги президентлик сайловларида қатнашишини расман э’лон қилмаган бўлса-да, мағлубиятни тан олмайди ва бу имкониятни ҳам инкор этмайди.