Трамп мулкини тинтув қилишда камида 100 нафар ФБР агенти иштирок этган

Аввалроқ Трамп унинг Мар-а-Лагодаги ер мулки Федерал тергов бюроси (ФБР) ходимлари томонидан тинтув қилинганини айтганди. ФБРни Трамп Оқ уйдан ўзи билан олиб кетган ҳужжатлар қизиқтирганини манбаларига таяниб New York Times таъкидламоқда.

Бироқ февраль ойида Washington Post газетаси Миллий архив ва ёзувлар бошқармаси ходимлари собиқ президентнинг уй-жой мулкидан Оқ уйдан олиб чиқиб кетган бир неча қути ҳужжатларни қайтариб олгани ҳақида хабар берган эди.

Манбага кўра, Трампнинг уйига зирҳли машиналар етиб келган ва камида 100 нафар ФБР агенти Мар-а-Лагога кириб келган.

"Бу жой кўпинча ёпиқ эди, шунинг учун у ерда фақат Трампнинг энг яқин дўстлари бўлган. Ходимлар даҳшатга тушишди", дейилган нашр манбасида.