Трамп Навальнийнинг заҳарланишида Россиянинг айби ҳали исботланмаганини таъкидлади
- 06.09.2020 08:25
- 75
- Хориж

АҚШ президенти Дональд Трамп мухолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланишида Россия ҳукуматининг қўли борлигини исботловчи далил унда ҳали мавжуд эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Бизда ҳали ҳеч қандай исбот йўқ. Бироқ мен (бу масалани) ўрганиб чиқаман. Россияга нисбатан ҳеч ким мендек кескин бўлмаган”, деди Трамп.
Шунингдек, Америка президенти агар бу масалада Россиянинг қўли борлиги исботланса, “жаҳли чиқишини” алоҳида таъкидлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Шифобахш" олма
- Кеча, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- 06/09, 10:39
- Самарқанд