Туркияда топилган янги нефть конлари захираси 70 миллиард долларга баҳоланди
Туркия жанубида топилган янги нефть конларида 70 миллиард долларлик “қора олтин” бор. Бу ҳақда Türkiye Petrolleri Anonim Ortaklığı раҳбари Мелиҳ Хон Билгин маълум қилди, деб ёзади Vesti.az.
Туркиянинг жануби-шарқида Cизре шаҳри яқинидаги Габар тоғларида очилган қуввати кунига тахминан 100 минг баррел бўлган янги нефть конлари мамлакат бюджетига камида 70 миллиард доллар даромад келтиради, деди концерн бош директори Мелих Хан Билгин.
"Конларнинг салоҳияти 1 миллиард баррелга баҳоланмоқда. Туркияда илгари топилган нефть сифатсиз, янги коннинг нефти эса "арабча" сифатли ва жуда тоза", - деди Билгин CNN Турк телеканалига берган интервюсида.
Нефть 2,6 км чуқурликда жойлашгани. Конлар ҳозиргидан кўпроқ нефть қазиб олиш имконини бериши: йиллик бюджет даромади 3 миллиард долларни ташкил этиши, икки йил давомида кунига 100 минг баррель нефть қазиб олиш даражасига эришиш кутилмоқда.