Туркманистонда 61 нафар юртимиз фуқаролари амнистия актига асосан озод қилинди
- 21.05.2020 13:30
- 94
- Ўзбекистон

Туркманистон Республикасида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 61 нафар Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатда эълон қилинган амнистия актига асосан озодликка чиқарилиб, юртимизга қайтарилди.
Озод этилганларнинг 59 нафари эркак ва 2 нафари аёллар бўлиб, 1 нафардан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятидан, 2 нафари Бухоро, 3 нафари Тошкент, 5 нафари Қашқадарё, 25 нафари Хоразм вилояти ва 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролардир.
Улар карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда Бухоро вилояти Олот туманидаги Божхона чегара пости орқали Республика ҳудудига киритилиб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 14 кунлик махсус карантин сақлаш жойига жойлаштирилди.
Улар орасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қидирувда бўлган 5 нафар шахсларнинг 3 нафари Хоразм вилояти ва 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролар.
2 нафар шахслар махсус конвой автомашинаси орқали яшаш жойи - Қорақалпоғистон Республикасига жўнатилди, деб хабар берди Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Катта террор”да қатағон қилинган Самарқанд жадидлари
- 58 дақиқа аввал
- Мутолаа
Янги китоб: Темурбек Жаҳонгир
- 2 соат аввал
- Мутолаа