Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Усмонхон Алимов яна дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан жой олди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов  бу йилги жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмон рўйхатидан жой олди.

Уммонда жойлашган Султонлик Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан шу йилнинг 30 сентябрь куни "Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони" рўйхати эълон қилинди.

Ушбу рўйхат 2009 йилдан бери Американинг Георге Товн университети қошидаги Шаҳзода Ал-Валид бин Талал маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда чоп этиб келинади.

Дунёнинг энг қудратли мусулмонлари рўйхатини покистонлик Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний бошлаб беради.

Иккинчи ўринда Эрон Олий диний руҳонийси Оятуллоҳ Саид Али Ҳоманаий келади. Абу Даби валиаҳди Зайд Ал-Наҳён учинчи ўринда.

Юқори бешликдан Иордания подшоҳи Абдуллоҳ ибн ал-Ҳусайн ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ол Сауд жой олганлар.

Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон олтинчи ўринда.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бир неча йиллардан буён ушбу рўйхатдан жой олиб келмоқда.

Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам энг нуфузли мусулмонлар қаторидан жой олган.

Амалдаги УФS чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳам таниқли мусулмонлар ичида.

Рўйхатда мусулмон лидерлари ёки уламоларининг сиёсатдан тортиб дин, матбуотдан тортиб, санъат, илм-фан ва тараққиётга қўшган ҳиссалари ҳам инобатга олинган.

"Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони" рўйхати муаллифларининг билдиришича, бу каби тадқиқотлар ислом оламининг дунёга ижобий таъсири учун хизмат қилади. Одамларнинг ислом динини яқиндан англашларига кўмаклашади.