"Uzbekistan Airways" Сеулга парвозлар сонини оширмоқда
- 20.04.2022 11:59
- 40
- Ўзбекистон
"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси "Тошкент – Сеул – Тошкент" халқаро йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилаётгани ҳақида хабар берди.
Айни пайтда мазкур йўналишда авиақатновлар ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда.
2022 йил 3 майдан бошлаб, ушбу йўналишда ҳафтанинг сешанба кунлари ҳам парвозлар бажарилади.
Давлатга кириш учун йўловчилар ПЗР-тестининг салбий натижасини (амал қилиш муддати 48 соат) тақдим этишлари керак.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.