Хитой парламенти Гонконгда миллий хавфсизлик таъминланиши тўғрисидаги қонунни қабул қилди
- 30.06.2020 16:20
- 30
- Хориж
Халқ вакиллари Умумхитой йиғилишининг доимий қўмитаси (ХХР юқори қонунчилик органи) Гонконгда миллий хавфсизлик таъминланиши тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда 30 июнь куни The South China Morning Post нашри хабар берди.
Нашр тақдим этган маълумотга кўра, қонуннинг биринчи қисми 1 июль куни кучга киради. Ушбу кунда Гонконг Буюк Британия тасарруфидан Хитой суверенитетига ўтганлигининг 23 йиллиги нишонланади.
Янги киритилган қонунга мувофиқ, Хитой Гонконг устидан назоратни ошириш имконига эга бўлади. Янги қонун тарафдорлари мазкур қонун Хитой давлатини терроризмдан ва ташқи кучларнинг аралашувидан сақлашини, шунингдек, миллий хавфсизликнинг мустаҳкамланишига ёрдам беришини эътироф этмоқда. Бироқ АҚШ ва бир қатор Европа давлатлари мазкур қонун қабул қилинишига нисбатан жиддий танқидий фикрлар билдириб келмоқда.