Хитой Ташқи ишлар вазири АҚШнинг Ҳинд-Тинч океанидаги асосий мақсади ҳақида гапирди
АҚШнинг “Ҳинд-Тинч океани стратегиясининг асл мақсади НАТОнинг Ҳинд-Тинч океани версиясини яратишга уринишдир”, деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи йиллик матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, бу стратегия Қўшма Штатлар ҳукмронлик қиладиган ва АСЕАН доирасидаги ҳамкорликка асосланган минтақавий ҳамкорлик тузилмасига зарба берувчи гегемон тизимни сақлаб қолишга қаратилган.
“Тинчлик, тараққиёт, ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли натижаларга интилаётган минтақа давлатларининг умумий қарашларига зид бўлган стратегиянинг истиқболи йўқ”, — дея қўшимча қилди.
Сентябрь ойи ўрталарида Австралия AUKUS номли янги ҳамкорлик доирасида Буюк Британия ва АҚШ билан мудофаа ва хавфсизлик бўйича шартнома тузди ва Франциянинг Naval Group компанияси билан 56 миллиард евролик сув ости кемалари шартномасидан чиққанини эълон қилди. Франция билан тузилган шартнома Barracuda синфидаги 12 та ҳужумчи сув ости кемаси ишлаб чиқаришни назарда тутган эди.
Кейинчалик Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Австралиянинг келишувни бузиш қарорини “орқадан пичоқ уриш” деб атади. Россия ва Хитой раҳбарлари Владимир Путин ва Си Цзинпин ўртасидаги мулоқотда томонлар AUKUS (АҚШ-Буюк Британия-Австралия) блоки ядровий мувозанатни бузаётгани ва минтақада кескинликни қўзғатаётганини билдирди.
Россия бир неча бор Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятдан хавотир билдирган, чунки АҚШ ва унинг иттифоқчилари бошқа давлатларни, хусусан, Хитойни жиловлашга қаратилган ўзаро ҳамкорлик шаклларини жорий қилмоқда. Ғарб давлатларининг Осиё-Тинч океани минтақасидаги беқарорлаштирувчи ҳаракатлари билан бир қаторда, Россия ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва Австралия томонидан ядровий сув ости кемаларини Канберрага ўтказишни ўз ичига олган AUKUS шериклиги яратишни мақсад қилиб қўйди.
Хитой ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун чора кўришга ҳақли эканини айтмоқда
АҚШ билан муносабатларда Хитой ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришга ҳақли, деди бугун Ван Йи.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Хитойнинг асосий манфаатлари билан боғлиқ масалаларда доимо муаммо туғдиришга замин яратган кескин рақобат қилиш учун бор кучини аямаяпти.