Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Эрон Исроилга 24 соат ичида жавоб бериши мумкин. Энг бой аёллардан бири ўлимга ҳукм қилинди. Шимолий Корея урушга жиддий тайёргарлик кўрмоқда

🔹 Эрон Исроилнинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик бўлимига ҳарбий зарбаси туфайли 24-48 соат ичида жавоб бериши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal маълум қилди. Исроил шимолдан ёки жанубдан Эрондан тўғридан-тўғри ҳужумга тайёрланмоқда. Аммо вазиятнинг кескинлашувга олиб келмаслик учун жавоб чоралари чекланган бўлиши мумкин, дейилади хабарда.

🔹 Исроил қўшинлари Ғазо секторида 2023 йил октябрь ойида ўтказган ҳарбий амалиётини бошлаганидан бери 33,6 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ўтган куннинг ўзида Ғазода 89 киши ҳалок бўлган, 120 киши яраланган.

🔹 Хошимин шаҳри суди 67 ёшли вьетнамлик ишбилармон аёл Труонг Ми Ланни 11 йил давомида мамлакатнинг энг йирик банкларидан бирини талон-торож қилганликда айблаб, ўлимга ҳукм қилди. Van Thinh Phat йирик компанияси раҳбари Вьетнамда молиявий жиноятлар учун ўлимга ҳукм қилинган кам сонли аёллардан биридир. Ми Лан тижорат банкидан 304 триллион (тахминан 12,5 миллиард доллар) кредит олган. У айбини тан олмай, айбни қўл остидагиларга ағдарган.

🔹 Украина раҳбари Владимир Зеленский Европа Иттифоқидан Украинани июнь ойидан кечиктирмай ташкилотга қабул қилишни талаб қилди. Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқининг келажакдаги аъзолиги бўйича ЕИ саммити декабрь ойи ўрталарида музокаралар бошлашга қарор қилган эди.

🔹 Россия ва Украинага ҳозирги фронтдаги можарони музлатишни назарда тутувчи янги тинчлик шартнома лойиҳасини Туркия таклиф қилди. Режада, шунингдек, 2040 йилда Украинада давлатнинг ташқи сиёсати бўйича референдумларни мажбурий ўтказиш, шунингдек, уруш музлатилган пайтда Россия ишғоли остида бўладиган Украинанинг барча ҳудудларида халқаро назорат остида референдумлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

🔹 АҚШ Федерал тергов бўлими (ФТБ) мамлакат ҳудудида Россиянинг "Крокус"идаги теракт такрорланишидан хавотирда, дея маълум қилади ABC телеканали. ФТБ директори Кристофер Рейга пайшанба куни Конгрессга террорчилик таҳдидини расман эълон қилмоқчи.

🔹 «Украина жанг майдонида ғалаба қозониш умидида Россия Федерацияси билан музокара қилишдан бош тортганида, ўзини бурчакка тиқди», деди Россия давлат раҳбари беларус ҳамкасби Александр Лукашенко билан музокаралар чоғида. Шу билан бирга, Путин Россияни жанг майдонида мағлуб этиб бўлмаслигини Украина тушунганига ишончи комил.

🔹 Ким Чен Ин урушга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Шимолий Корея етакчиси ҳарбий-сиёсий университетга ташрифи чоғида армияни ҳар қачонгидан ҳам «урушга тайёрланишга» чақирган.

🔹 Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг Исроил Ғазо шимолидаги қочқинлар лагерига уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган (уч ўғли ва тўрт набираси) ўғиллари жангари эмаслигини таъкидлайди. Унинг қўшимча қилишича, уларнинг ўлими Ғазо секторидаги сулҳ бўйича музокаралар боришига таъсир қилмайди, чунки “Фаластин халқи манфаати ҳамма нарсадан устундир”.

🔹 Беларус Россиянинг йирик “Орими” компаниясидан чой ва бошқа маҳсулотларни олиб киришни тақиқлади. Чой намуналарида моғор топилган.

🔹 Оренбургни сув босиши давом этмоқда, расмийлар яқин кунларда сув камайишини кутишаётган бўлса-да, айни пайтда Урал дарёсидаги сув сатҳи 1129 сантиметрга кўтарилган. Шаҳар ҳали сув ичида қолмоқда. Бугун тўғон бир қисми ўпирилиши натижасида ҳосил бўлган чуқурга юк машиналари тушиб кетган.

Г.Холдорова тайёрлади.