Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Каспий денгизининг Қозоғистон қирғоғида тюленларнинг оммавий нобуд бўлиши давом этмоқда

🔹 Европа сув ости кабелларига етказилган зарарни текширмоқда: Хитой шубҳа остида. Кетма-кет учинчи кун Швеция, Финляндия, Литва ва Германия Болтиқ денгизидаги иккита оптик толали сув ости кабели шикастланишини текширмоқда. Воқеа жойида юк ташувчи кемасининг ҳаракати қайд этилгани учун асосий гувонланувчи сифатида Хитой кўрилмоқда.

🔹 Трамп яқинда жорий маъмуриятнинг Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталари билан зарба беришга рухсат этилгани ҳақидаги қарори фонида Россия – Украина бўйича тинчлик музокараларини бошлаши мумкин, деб ёзади Bloomberg.

🔹 Владимир Зеленский агар АҚШ ҳарбий ёрдами тўхтатилса, Украина можарода мағлубиятга учрашини тан олди. "Агар ёрдам тўхтатилса, биз ютқазамиз, деб ўйлайман. Албатта, биз ҳали ҳам курашамиз, лекин ғалаба қозониш ва омон қолиш учун бу етарли эмас", деди у 19 ноябрь куни Fox News телеканалига. Украина Қуролли Кучлари Америкада ишлаб чиқарилган ва Байден Россияга чуқур зарба беришга рухсат берган 50 га яқин ATACMS ракеталарига эга.

🔹 Европа яна норозилик тўлқинига дучор бўлди. Фермерлар иш ташлашмоқда. Инглизлар мерос солиғига қарши, французлар эса Лотин Америкасидан арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хоҳламайди.

🔹 Путин музокараларга тайёр, бироқ “ҳудудий имтиёзларга” бормайди. Бу ҳақда "Reuters"да айтилади. Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни муҳокама қилишга очиқлигини, бироқ ҳар қандай “катта ҳудудий имтиёзлар” эҳтимолини истисно қилишини ва Украина НАТОга қўшилиш ғоясидан воз кечишини таъкидламоқда.

🔹 Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги зиддият туфайли ярим миллиондан ортиқ одам Ливанни тарк этган. Қочқинларнинг 63 фоизи суриялик, қолган 37 фоизи ливанликлардир.

🔹 Вашингтоннинг Тайванга сўнгги қурол-яроғ савдосига жавобан Пекин ноябрь ойи охирига режалаштирилган мудофаа вазирлари йиғилишини ўтказиш таклифини рад этди. Вашингтон NASAMS ҳаво мудофаа тизими ва радар станцияларини Тайванга тахминан 2 миллиард долларга сотиш ҳақида қарор қабул қилган.

🔹 Россиянинг Курск вилоятида Шимолий Кореянинг 10 900 ҳаво-десант ва денгиз қўшинлари жойлашган. Бу ҳарбийларнинг бир қисми аллақачон Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашмоқда, деб хабар беради Жанубий Корея парламенти разведка қўмитаси вакили.

🔹 АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Medicare ва Medicaid федерал соғлиқни сақлаш хизматлари раҳбари лавозимига турк миллатига мансуб доктор Меҳмет Оз номзодини илгари сурган. Шунингдек, Трамп ўз маъмуриятида савдо вазири лавозимига америкалик миллиардер Ховард Лутник номзодини қўллаган.

🔹 BBC: Рио-де-Жанейрода якунланган G20 саммитида давлат етакчилари қўшма баёнот қабул қилиб, унда Украинада "кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик" ўрнатишга чақиришди

🔹 Тбилисида вазият кескинлигича қолмоқда. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари Чавчавадзе проспектидаги намойишчиларни сиқиб чиқаришган. 26 октябрда ўтган мухолифат парламент сайловлари натижаларига қарши Тбилиси давлат университети биноси олдидаги ҳудудда митинг ўтказган юзлаб фуқаролар тун бўйи қолган.

🔹 Германия канцлери Шольц қанотли ракеталарнинг Украинага берилишини хато деб билишини ва уларни етказиб бериш ниятида эмаслигини айтди. Туркия президенти Эрдўғон, шунингдек, Россия ҳудудига ракета зарбаларига рухсат беришга қарши чиқди ва “бу дунёни янги уруш ёқасига олиб келиши мумкинлигини” айтган.

🔹 Сўнгги ҳафталарда Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги Каспий денгизи қирғоғида тюленларнинг оммавий нобуд бўлиши (2 мингдан зиёд) қайд этилган.ф