Японияда ақлли ниқоб-таржимон яратилди
- 11.07.2020 22:48
- 108
- Хориж
Японияда роботлар ишлаб чиқарувчи компания ўз эгаси нутқини бошқа тилларга таржима қилиб бера оладиган ниқоб ишлаб чиқди. Бу ҳақда Travel and Leisure хабар берди.
У нафақат коронавирусдан ҳимоя қилади, балки ўз эгаси нутқини дунёнинг 9 та тили – инглиз, француз, индонез, испан, япон, хитой, корейс, тай ва ветнам тилларига таржима қилади. Ниқоб Bluetooth орқали смартфонга уланади.
Компания сўнгги бир неча йилдан буён Токио аэропорти учун таржимон роботлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Улар учун ишлаб чиқилган дастур таъминоти ниқоб орқали сўзланадиган оғзаки нутқ учун қайта ўзгартирилди.
Янги турдаги ниқобларнинг сентябрь ойида савдога чиқарилиши режалаштирилган. Уларнинг баҳоси 40 АҚШ доллари бўлиши айтилмоқда. Ниқоблар дастлаб Японияда, кейинчалик Хитой, Европа ва АҚШда савдога чиқарилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!