Банк картасини дезинфекциялаш уни яроқсиз ҳолга келтирадими?
- 22.04.2020 18:06
- 91
- O‘zbekiston
Марказий банк департаменти директори ўринбосари Акмал Назаров АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда банк картасини тозалашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маълумот берди:
— Банк картасидан ҳар сафар фойдалангандан сўнг уни дизенфекция қилиш жуда муҳим.
Лекин ўткир кимёвий воситалар, масалан, ацетон, қурилишда ишлатиладиган разбавитель ёки 96 фоизли спирт кабилар билан банк картасини тозаламаган маъқул.
Сабаби, бундай воситалар банк картаси устидаги рақами, амал қилиш муддати ва карта сақловчисининг фамилия, исми-шарифи билан боғлиқ реквизитларини ўчириб юбориши мумкин.
Бундай воситалардан фодаланиш банк карта микро чипининг куйишига ва оқибатда банк картасини яроқсиз ҳолга келтириши мумкин.
Шу боис банк картасига шикаст етказмаслик учун дорихоналарда сотиладиган оддий антисептик воситалар ёрдамида дезинфекциялаш тавсия этилади.
O'xshash xabarlar
So'nggi yangiliklar
Qo‘shqo‘rg‘ondagi otishma
- Kecha, 11:54
- Mutolaa