Қайта пуллаш учун олиб кетилаётган 4 800 литр дизель ёқилғиси тўхтатиб қолинди

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳам катта миқдордаги дизель ёқилғисининг қонунга хилоф тарздаги савдосига чек қўйишди.

Фуқаро И.А бошқарувида бўлган автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, унинг юкхонасида умумий қиймати 27 280 000 сўмлик 4 800 литр дизель ёқилғиси қайта пуллаш мақсадида олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.