СамДАҚУда "Устозлар боғи" яратилди
- 30.09.2023 19:37
- 56
- Ta’lim

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан университет ҳудудида “Устозлар боғи” яратилди.
Боғнинг очилиш маросимида университет ректори Чидем Туркйилмаз сўзга чиқиб, ушбу лойиҳада барча професор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни фаол иштирок этишга чорлади.
Шундан сўнг барча иштирокчилар ниҳол экиш учун мўлжалланган боғнинг қуйи қисмига ўтишди. Барча проректор, профессор-ўқитувчилар университет ректори бошчилигида ўз устозларига атаб мевали дарахтлар экишди. Лойиҳа атрофида йиғилганлар жараён давомида устозлари билан ўтган қизиқарли ва ёрқин хотираларни сўзлаб берди.
Мазкур лойиҳа доирасида энди барча профессор-ўқитувчилар ўз устозларига атаб мевали дарахт экиш ташаббуси анъанага айлантирилади.
СамДАҚУ Ахборот хизмати.
O'xshash xabarlar
So'nggi yangiliklar
O‘rta asr raketasi
- Kecha, 19:15
- O'qing, qiziq!
Boshqa viloyatlarga samolyotda boramiz
- Kecha, 16:11
- Samarqand