Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Берлинда COVID-19 чекловларига қарши норозилик намойиши ўтказилмоқда

Берлин марказида бўлиб ўтаётган COVID-19 чекловларига қарши норозилик намойишлари ўтказилишига рухсат берилган ва ҳукумат квартали ёпилган. Бу ҳақда РИА Новости мухбири маҳаллий полиция берган маълумотга таяниб хабар берди.

Илгарироқ намойиш ташкилотчилари Бранденбург дарвозасидан ҳукумат квартали ёнидаги Катта Тиргартен ҳудудида жойлашган Гроссер Штерн майдонигача намойиш ўтказилишига ҳукумат томонидан рухсат берилгани маълум қилганди.

Бироқ намойишчилар уларни Германия Федератив Республикаси парламенти (Бундестаг) биносига ўтказиб юборишларини талаб қила бошлади. Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучлари парламент кўчасини ёпишди.

Орадан кўп вақт ўтмай, полиция Бундестаг биноси ёнидаги намойишчиларга қарши сув пуркагич воситаларни қўллаганлиги ҳақида маълум қилинди.