Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чорвачилик ривожи учун 202 миллиард сўм маблағ ажратилган 

Республикамизда чорвачиликни ривожлантириш, хусусан четдан наслли қорамоллар келтириш ва маҳаллий қорамоллар зотини яхшилаш дастури асосида 2006-2019 йиллар давомида вилоятимиздаги тижорат банклари орқали соҳа субъектларига 202 миллиард 291 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Шундан 2018-2019 йилларда хориждан наслли қорамоллар олиб келиш учун 11 миллион 913 минг АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи йўналтирилди. Натижада чорвачилик хўжаликларида 1216 та янги иш ўринлари яратилди.