Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Француз актёри Мирзо Улуғбек ролини ўйнаш учун Самарқандга келди

Аввал хабар берганимиздек  4 апрель куни таниқли франциялик актёр Франсуа Шатто Ўзбек давлат драма театри режиссёри Олимжон Салимов ҳамроҳлигида Самарқандга етиб келди. Меҳмонларни Самарқанд вилояти мусиқали драма театри директори Камолиддин Қоржовов кутиб олди.

Мовий гумбаз остидаги эртаклар шаҳри Самарқанд франциялик меҳмонни ўзига шунчалик мафтун этганки, у тўғри Регистон майдонига олиб боришларини илтимос қилди. Регистон майдони, Улуғбек мадрасасини кўздан кечираркан Шатто жаноблари “Наҳотки мен шу ерда буюк сиймо образини яратаман. Бу катта масъулият”, деганча ҳаяжонини яширолмади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11-14 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Франциядаги Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси ташкил топганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган халқаро тадбирлар ўтказилади. Франциянинг «Комедии Франсез» театри актёри Франсуа Шатто Ўзбек давлат драма театри режиссёри Олимжон Салимов саҳналаштирган «Улуғбек» спектаклида бош қаҳрамон образида саҳнага чиқади.