Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Инсон мияси ҳақида нималарни биласиз?

Дунёдаги машҳур тиббиёт олимлари кўп йиллик илмий тадқиқотлар натижасида инсоннинг муҳим аъзоси бўлган мия ҳақида қуйидаги қизиқарли маълумотларни аниқлашди:

► Ҳар сафар бирор нимани эслаб қолганингизда, мияда янги нейрон алоқалари шаклланади.
► Киши уйғонгач, унинг мияси унча катта бўлмаган лампочка ишлаши учун етарли бўлган энергияни ишлаб чиқаради.
► Инсон мияси 50 ёшгача шаклланади.
► Алкогол туфайли мия вақтинчалик эслаб қолиш қобилиятини йўқотади.
► Инсон туғилганда асаб ҳужайралари улғайган даврига нисбатан анча кўп бўлади.
► Бош миянинг фақатгина ўнг ёки чап тараф палласи ишлаши ҳақидаги гапларнинг барчаси уйдирма. Аслида, улар ўзаро маълумот алмашган ҳолда ишлайди.

► Оиладаги шафқатсизлик боланинг миясига қаттиқ салбий таъсир қилади.
► Шоколад ҳиди тета-ритмни ишлаб чиқаришни фаоллаштиради. Бу эса инсонни тинчлантириб, бўшаштиради.
► Уяли телефонда узоқ вақт суҳбатлашиш бош мияда ўсимта пайдо бўлиш хавфини юзага келтиради.
► Ёш болалар мияси организмдаги глюкозанинг 50 фоизини сарфлайди. Шу боис уларга кўп уйқу зарур.
► Кутилмаган янгилик орқали миянинг тузилиши ўзгаради.
► Меъёрдан кам ухлаш мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
► Инсон мияси 100 миллиард нейронлардан ва триллион ҳужайралардан ташкил топган.
► Унутиш – мия учун фойдали.

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.