Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДЧТИда инглиз, хитой, Ўзбекистон тарихи ҳамда психология фанларидан онлайн курслар платформалари яратилди

Юртимиз талаба-ёшларининг масофадан таълим олиш жараёнлари сифатини янада ошириш мақсадида Самарқанд давлат чет тиллар институтида қуйидаги фанлар юзасидан онлайн курслар платформалари (компьютер ва мобил версиялари) ишлаб чиқилди.

1. Инглиз тили онлайн курси. Мазкур курс “Инглиз тилини бошланғич даражадан ўрганувчилар учун” махсус ташкил этилган бўлиб, 40 та дарсдан иборат ва бошланғич, ўрта, мураккаб қисмларга бўлинади.

2. Хитой тили онлайн курси (хитой ва инглиз тилларида олиб борилади). Мазкур курс хитой тилини бошланғич даражадан ўрганувчилар учун СамДЧТИда фаолият кўрсатаётган хитойлик хитой тили ўқитувчилари томонидан ташкил этилди. Шунингдек, 40 та дарсдан иборат ва бошланғич, ўрта, мураккаб қисмларга бўлинади.

3. Ўзбекистон тарихи онлайн курси (рус тили гуруҳларида таҳсил олувчи талабалар учун ҳам). Ушбу курсда талаба-ёшлар Ватанимиз тарихининг қадимги даврдан ҳозирги даврга қадар бўлган барча маълумотларга эга бўлиши учун ташкил этилди.

4. Психология онлайн курси. Мазкур курсда инсон руҳияти, (сезги, идрок, хотира, тафаккур, диққат) билиш жараёнлари ва индивидуал психологик хусусиятлар (характер, темперамент, қобилият, қизиқиш, истеъдод) ҳақида билимларга эга бўлади.

Юқоридаги курсларнинг онлайн видеодарслари қуйидаги ишлаб чиқилган платформалар ва институтнинг расмий телеграм каналида жайлаштирилиб борилади.

- Онлайн курслар платформаси

- Видеодарслар платформаси

- Видеодарслар телеграм канали

СамДЧТИ матбуот хизмати.