Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Uzbekistan Airways Россиянинг бир нечта шаҳарларидан чартер рейсларга чипталарни эркин сотувга чиқарди

Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга эркин сотув очилганини маълум қилди.

Парвозлар жадвалига кўра, Москва, Санкт-Петербург, Ростов-Дондан Тошкентга учадиган рейсларга чипта харид қилиш мумкин.

Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга парвоз қилиш фақат Ўзбекистон фуқароларига, ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соат амал қилувчи) тақдим этилган ҳолда рухсат берилади. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, АЖ мобил иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan Airways АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки минтақангиздаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.