Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Қорасув массивидаги янги уйлар газ тармоғига улана бошланди. Лекин...

2020 йил 7 январь куни Zarnews.uz сайтида «Янги уйлар эгаларига берилди. Аммо нега табиий газ таъминотидан дарак йўқ?» сарлавҳа остидаги мақола эълон қилинган эди. Мақолада Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида “AGROMIR BUILDINGS” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилаётган 12 ва 16 қаватли уйларнинг айримлари 2019 йилнинг декабрь ойи охирида ўз эгаларига топширилганлиги, айни кунларда ушбу янги хонадон соҳиблари уйларига бирин-кетин кўчиб ўтишаётгани, аммо ҳанузгача уйларга табиий газ берилмаяётганлиги танқид қилинган.

Ушбу ҳолат мутахассислар томонидан бевосита жойига чиқиб ўрганилди ва ўрганиш юкуни бўйича 4 та кўп қаватли уйларнинг табиий газ тармоғига уланиши таъминланди. Лекин шу билан бирга “AGROMIR BUILDINGS” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигида 2019 йил 28 ноябр куни бўлиб ўтган йиғилиш баённомасида кўрсатилган талабларнинг айримлари охиригача бажарилмаган.

Жумладан:

-  Газ қурилмалари ўрнатилиши режалаштирилаётган хоналарнинг майдони ҚМҚ 2.04.05-97 “Иситиш, вентиляция ва кондициялаш” қурилиш нормалари ва қоидаларида белгилангандан кам бўлмаслиги ҳамда ушбу хоналарни табиий ва сунъий ҳаво алмаштириш тизимлари билан таъминлашни;

- Газ қурилмалари ўрнатилган хоналарга газ ва ис газидан огоҳлантирувчи газосигнализаторлар ўрнатишни;

- Газ ускунаси ўрнатиладиган хоналарнинг ташқи деворларини енгил ташлаб юборувчи (очиладиган) ойнаванд конструкциялар билан таъминланишини;

- Ҳар бир газ плитаси ва котёлларни “автоматик газ-назорат” тизими билан таъминланиши;

- Пудрат ташкилот томонидан қурилган кўп қаватли уй-жойларнинг ички ва ташқи, келтирувчи ва тарқатувчи газ тармоқларини қурилиш-монтаж ишларининг ёпиқ ишлар далолатномаси ҳамда босим остида синов ишлари, ижро техник ҳамда лойиҳа ҳужжатлари тақдим қилинмай келинганлигини маълум қиламиз.

Қурувчи ташкилотга юқорида кўрсатилган талабларни тўлиқ бажарилгандан сўнг қурилган кўп қаватли уйларнинг барчаси белгиланган тартибда табиий газ тармоғига уланиши кўрсатиб ўтилди.

“Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖ матбуот хизмати.