Афғонистонда йўловчи самолёти қулаб тушди
- 27.01.2020 17:07
- 503
- Хориж
Бугун, 27 январь куни “Afghan Airlines” компаниясининг йўловчи самолёти Ғазна вилоятида ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Ariana News” агентлиги хабар қилди.
Ғазна вилояти ҳокими вакилининг айтишича, самолёт Дих-Як туманида қулаб тушган.
“TOLOnews” телеканалининг хабар беришича, самолёт бортида 83 киши бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Самолёт Ҳирот шаҳридан Қобулга учаётган бўлган.
“TASS” хабарига кўра, Афғонистон “Afghan Airlines” давлат авиакомпанияси ушбу хабарни рад этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пангат отларининг довруғи қани?
- 14 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ўзбекистон–Япония: таълим ва ҳамкорликнинг янги саҳифаси
- 22 дақиқа аввал
- Таълим
Сунъий интеллект хавфми ёки наф?
- 24 дақиқа аввал
- Таълим