Ал-Наслаа жумбоғи: чўл ўртасидаги тошни ким кесиб қўйган?

Бу ҳодиса узоқ вақтдан бери олимлар орасида кўплаб саволлар туғдириб келмоқда.

Саудия Арабистони чўлларидаги қадимги Тайма аҳоли пунктидан тахминан 45 километр узоқликда Ердаги ғаройиб қоялардан бири туради. Баландлиги 6 метр бўлган тош ўртасидан кесиб қўйилгандек туради. Баъзи одамлар ҳазиллашиб (баъзида жиддий) улкан тош ўзга сайёраликларнинг қудратли лазери ёки яхши ривожланган қадимий цивилизация асбоби ёрдамида иккига бўлинган деб ҳисоблашади.

Йиллар давомида олимларни ҳайратда қолдирган сирли тош Ал-Наслаа деб аталади. Хўш, унинг сирини нимада экан?

Ал Наслаа - Саудия Арабистонининг диққатга сазовор жойи

Тош 1883 йилда француз саёҳатчиси Шарль Хубер экспедицияси пайтида топилган. Қаттиқ, аммо майдаланган қумтошдан иборат баланд  тошнинг кенглиги 9 метр, оғирлиги эса 24 тоннага етади. Мукаммал даражада мувозанатланган ёдгорликнинг икки қисми ҳам табиий тепаликларда жойлашган.

Қоя юзасида отлар, эчкилар ва одамлар тасвирларини акс этган бир нечта тошга ўйилган қадимги чизмалар – петроглифлар мавжуд. Гарчи бу ҳудудда бундан 6 минг йил олдин одамлар яшаган бўлсада, ушбу чизмаларнинг ёши 4 минг йилга баҳоланган.

Ал-Наслаа номи арабча сўздан олинган бўлиб, уни "кесиш" ёки "тиғ" деб таржима қилиш мумкин. Шундан келиб чиқиб, одамлар қадим замонларда ёдгорликни инсон қўли яратган деб ҳисоблашган.

Агар тошни одамлар иккига бўлган бўлса, нима мақсадда бундай қилингани ноаниқ. Бир тахминда айтилишича, у бошқа жойга ташишни осонлаштириш учун иккига бўлинган. Иккинчи тахмин, бу тош қадимда маданият маркази ҳисобланиши мумкин бўлган ҳудудда жойлашган ва ҳеч ким билмайдиган нимагадир бағишланган ёдгорликдир.

 

Табиатнинг ажойиб маҳсули

Ал-Наслаа қояси табиий равишда пайдо бўлган бўлиши мумкин. Масалан, зилзила натижасида - ҳатто кучсиз зилзила ҳам заиф нуқтада ёриқ пайдо бўлишига олиб келади. Тошлар турган баландликларга келсак, уларда ғайриоддий ҳеч нарса йўқ. Сайёрадаги кўплаб  чўлларда бундай шаклланишлар жуда кўп - улар шамолнинг тошларга таъсири натижасида ҳосил бўлади.