Амстердамдаги тартибсизлик: 200 дан зиёд киши ҳибсга олинди
- 25.01.2021 17:02
- 51
- Хориж
Амстердамда ҳукуматнинг COVID-19 га қарши чораларига қарши намойишларида рўй берган тартибсизликлар оқибатида камида 200 киши ҳибсга олинган, дея маълум қилди шаҳар полицияси.
Аввалроқ NL Times хабар берганидек, Нидерландия пойтахти ва Эйндховен полицияси намойишчиларни тарқатиш учун куч ишлатган. Хавфсизлик кучлари сув пуркагич ва таёқлардан, Эйндховенда эса кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган.
NOC телеканали хабар қилганидек, комендантлик соати соат 21:00 да (Тошкент вақти билан 01.00) бошлангандан сўнг, ўнта аҳоли пунктида тартибсизликлар бошланди. Жойларда полициянинг махсус бўлинмалари жойлаштирилди. Хелмонд шаҳрида бир неча ўнлаб ёшлар тўпланди, намойишчилар хавфсизлик кучларига петард ва тошлар отишди. Венлода номаълум шахслар дўконлар деразаларини синдиришди, бир қатор шаҳарларда намойишчилар томонидан ўт қўйилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа